22 авг 01:12
Янгиликлар
Қойил! Боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди!
Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида боксчиларимиз яхшигина шов-шув кўтаришга муваффақ бўлишди. Тўлиқ таркиб, яъни 10та вазн тоифасида иштирок этган чарм қўлқоп усталаримиздан 7 нафари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.
Улардан 3 нафари Олимпиада чемпиони деган юксак унвонга сазовор бўлишди. Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров ўз вазн тоифаларида олимпия ўйинлари чемпионига айланишди.
Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиев кумуш медални қўлга киритган бўлса, Рустам Тўлаганов ҳамда Муроджон Аҳмадалиев бронза медаллари билан тақдирланишди.
Биздан кейинги иккинчи ўрин Куба терма жамоасига тегишли бўлди. Озодлик ороли боксчиларидан 3 нафари олтин медалга сазовор бўлди. Кубаликларда яна 3та бронза медали ҳам бор. Кучли учликка Франция терма жамоаси 2та олтин, 2та кумуш, 2та бронза медали билан якун ясади.
Кейинги ўринларни таркибида бир нафардан Олимпиада чемпиони бўлган Қозоғистон, Россия, Буюк Британия ва Бразилия терма жамоалари якун ясаган. Умуман олганда, бокс мусобақасида жами 18та терма жамоа камида битта бронза медали билан уйга қайтадиган бўлди.
Фикрлар