19 сен 22:09
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қозоғистон 6, Ўзбекистон 5, Россия, Куба ва бошқалар. ЖЧ ярим финалида қайси мамлакат боксчилари қатнашишади?
Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурган.
Яхши биласиз, Ўзбекистон терма жамоаси 5 нафар боксчи билан жаҳон чемпионати ярим финалига етиб келди. Ҳамюртларимиз бу борада иккинчи кўрсаткични қайд этишди. Финал остонасида энг кўп Қозоғистон терма жамоаси аъзолари жанг қилишади - 6 та. Мезбон Россия шарафини эса 4 нафар боксчи ярим финалда ҳимоя қилади. Куба ва Англиядан 3 нафардан чарм қўлқоп устаси финалга чиқишга уриниб кўради.
Қозоғистон - 6
Ўзбекистон - 5
Россия - 4
Куба, Англия - 3
Ҳиндистон - 2
Арманистон, Австралия, Бразилия, Болгария, Эквадор, Франция, Мўғулистон, Филиппин, АҚШ - 1.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Ман Кулахметга болеть қивотгандим, бечара нокдаун бўлди, 5:0 га ютқазди