UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0

03 фев 10:27
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Қозоғистон Осиё ўйинларига мезбонлик қилади!

Бу ҳақда Хитойнинг "Шенхуа" агентлиги Осиё Олимпия кенгашига таяниб хабар бермоқда.

Шартнома 5 февраль куни Италиянинг Милан шаҳрида имзоланади, айнан шу ерда Қишки Олимпия ўйинлари старт олиш арафасида. 

Аслида Осиё-2029 Қишки Осиё ўйинларига ҳозирда Саудия Арабистонида қурилаётган Неом шаҳри мезбонлик қилиши керак эди. Бу саҳро ўртасидаги узунлиги 170 км бўлган мегаполис 10 миллион кишининг яшашига мўлжаллаб қурилмоқда. Мегалойиҳа қурилишига 500 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланади.

Неом келажакнинг ақлли шаҳри - автомобилсиз бўлиши режалаштирилган. Футбол бўйича ЖЧ-2034`гача шаҳарда 46 минг кишилик стадион қурилади, у ерда майдон ердан 350 метр баландликда жойлашади. Ҳозирча лойиҳа дебочаси "Неом" футбол клуби бўлиб, унда Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Александр Ляказетт ўйнайди.

Неомнинг бир қисми 2026 йилда тақдим этилиши керак эди, аммо қурилиш ишлари режадагисидан ортда қолмоқда. 2029 йилга келиб Неом яқинида Осиё ўйинларини қабул қиладиган Тройен сунъий чанғи-курорт объекти фойдаланишга топширилади.

Ўтган ҳафта Саудия Арабистони ҳукумати Неомдаги Осиё ўйинлари қурилишдаги кечикиш туфайли қолдирилишини маълум қилганди. 

Маълумот учун, Олма-Ота шаҳри 2011 йилда ҳам Қишки Осиё ўйинларига мезбонлик қилган, аммо ўшанда Остона қўшмезбон эди. Шунингдек, Япония (4 марта), Хитой (3) ва Корея Републикаси (1) Осиё ўйинларига мезбонлик қилган.

Қишки Осиё ўйинлари мезбонлари: 1986 йил — Саппоро (Япония), 1990 йил — Саппоро (Япония), 1996 йил — Харбин (Хитой), 1999 йил — Канвондо (Корея Республикаси), 2003 йил — Аомори (Япония), 2007 йил — Чанчунь (Хитой), 2011 йил — Астана ва Олма-Ота (Қозоғистон), 2017 йил — Саппоро ва Обихиро (Япония), 2025 йил — Харбин (Хитой).

Эслатиб ўтамиз, Олма-Отада Осиё-2011 Қишки ўйинлари ҳамда Қишки Универсиада-2017 мусобақаси учун спорт объекти бунёд этилган. Шаҳар 2022 йилги Қишки Олимпиадага даъвогарлик қилган, аммо якунда Пекинга ютқазган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг