UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

05 авг 16:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Аман Консбеков ўзбекистонлик боксчидан қабул қилиб олган мағлубиятини тан олмади

Кеча Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида навбатдаги чорак финал жанглари ўтказилди.

Кун давомида 75 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шавкатжон Болтаев авваллари Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган, бироқ яқинда Қозоғистон сафига ўтган боксчи Аман Консбековга қарши рингга кўтарилди. Жангда ҳамюртимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Бироқ қозоқ боксчиси мағлубиятни қабул қила олмади. У ўз Instagram саҳифасига: "Аллоҳим ҳаммасини кўриб турибди. Бу одатий ҳолат", деб ёзди.

Маълумот учун, Консбеков 2023 йил ноябрь ойида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг 71 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг