27 сен 17:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қозоғистонлик чемпион: Ўзбек боксчилари биз сабаб шундай кучайиб кетишди
Қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Ермахан Ибраимов ўз интервьюларидан бирида Екатеринбургда якунланган жаҳон чемпионати ҳақида фикрларини билдирди.
"Россия мусобақа мезбони эди ва россияликлар доимо жаҳон боксида етакчи бўлиб келишган. Ўзбекистон Рио Олимпиадасида ҳам учта олтин олганди, бу ерда ҳам учта олтин. Шунинг учун айтишим мумкинки, ўзбекистонлик боксчилар сўнгги вақтда жуда яхши ўсишга эришишди. Бу ерда Қозоғистоннинг ҳам ҳиссаси бор. Биз доимо ўзаро рақобат қиламиз, мусобақаларда қатнашамиз ва қўшма йиғинлар ўтказамиз - бу шуларнинг самараси", - деди Ибраимов.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар
Bizning boksimiz rivojida Qozog'istonning ham hissasi bor!
Bu hammasi ajoyib sog'lom raqobat tufayli! Faqat biz muhlislargina nosog'lom raqobatdamiz!
xafa bo'lmanglaru xurmatli qardoshlar bu Vesti kz saytidagi ig'vogarlarga tegishli ( Xali to'zon tinsa bilasan beshak mingan ulovin otmi yoki eshak)