UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

18 дек 09:54
Янгиликлар

Спорт курашлари

Қозоғистонлик Олимпиада совриндорига қамоқ жазоси белгиланди

У Лондон Олимпия ўйинларида 5-ўринни эгаллаган бўлса-да, Артур Таймазовда тақиқланган модда аниқланиши ортидан бронза медалига илиниб қолганди.

Павлодар суди қозоғистонлик машҳур эркин курашчи, Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Даулет Шабанбайга ҳукм чиқарди.

15 декабрь куни суд спортчини ҳокимият вакилларига нисбатан зўравонлик ишлатишда айбдор деб топди. У уч йилга озодликдан маҳрум қилиниб, жазо муддатини ўртача хавфсизлик колониясида ўташга ҳукм этилди.

Тергов маълумотларига кўра, жорий йилнинг сентябрь ойида Миллий гвардиянинг уч нафар ҳарбий хизматчисидан иборат патруль спортчини кечқурун кафе ёнида тўхтатган. Патруль хизматига эркак маст бўлгани, шовқин-сурон кўтаргани ва ўзини тажовузкор тутгани ҳақида хабар берилган.

Суҳбат давомида Шабанбай патруль ходимларини ҳақорат қилган ва куч ишлатган. Улардан бирини итариб юбориб, наряд бошлиғини тепган ва яна икки ҳарбий хизматчини урган. Шундан сўнг зўравон спортчи қўлга олинган.

Қизиғи, 120 кг вазн тоифасида курашган Даулет 2012 йилги Лондон Олимпиадасини 5-ўринда якунлаган. Эркин курашчи мукофотларни қайта тақсимлашдан сўнг Олимпия ўйинлари совриндорлари қаторига кирганди. 2019 йилда допинг-синамалар қайта текширилгандан сўнг, грузиялик курашчи Давид Модзманашвили ва Артур Таймазов (Ўзбекистон) тақиқланган моддалардан фойдалангани аниқланганди.

Барча муҳокамалардан сўнг, бу спортчиларни дисквалификация этилиб, уларнинг Лондон Олимпиадасида кўрсатган натижаларини бекор қилинганди.

Шу тариқа, Даулет Шабанбай Олимпиада совриндорига айланган ва унга орадан 10 йил ўтиб, 2022 йилда бронза медали топширилганди. Комил Гасеми (Эрон) ва Билол Махов шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олган бўлса, америкалик Тервел Длагнев қозоғистонлик билан бирга учинчи ўринга кўтарилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг