31 мар 19:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қудратилло Абдуқаҳҳоров ғалабадан сўнг нималар деди?
Бугун Филадельфияда япониялик Кейта Обарани мағлубиятга учратган боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров ушбу ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Тўғрисини айтсам, бугунги жанг мен жуда қийин кечди. Баҳс тўлиқ 12 раунд давом этди. Жанг ўтказмаганимга ҳам деярли бир йил бўлганди. Шу ҳолат ҳам ўз таъсирини кўрсатди, шекилли. Аммо, асосийси ғалаба ва Худога шукрки, жангни ўз фойдамга ҳал қилдим. Энди олдинда турган жангларга янада жиддий тайёргарлик кўришим лозим", - деди Қудратилло Olamsport.com сайтига берган қисқа интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Абдуқаҳҳоров ушбу жангда Кейта Обарани очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди. Энди у IBF чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланди. Айни пайтда ушбу камар америкалик Эррол Спенсга тегишли.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар