UZ

Сўнгги янгиликлар

11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0 09:43Тарихий олтин медаль: Академик эшкак эшувчиларимиз Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жаҳон чемпиони! 0 08:26Энтони Жошуага 10 кун муҳлат берилди 0 07:54"Барселона" ўз уйида "Атлетик Бильбао"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 07:31Нурмагомедов Сонг Ядонгдан енгилроқ тош босди 0 19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0 15:40"Иккимиздан биримиз ўлишимиз керак". Жош Хокит Перейрани жангга чорлади 0 15:13Тайсон Фьюри: "Илк спаррингимдаёқ отамнинг учта қовурғасини синдириб қўйганман" 0

04 окт 17:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг жанг санаси ўзгарди

Россиялик ҳамкасбларимиз Сергей Липинец ҳамда Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўртасидаги жанг белгиланган муддатда ўтказилмаслигини маълум қилишди.

Аввал хабар берганимиздек, ярим ўрта вазн тоифасидаги ушбу 12 раундлик камар учун жанг 10 октябрь куни АҚШнинг Коннектикут штатида ўтказилиши керак эди. "Sun Casino" аренаси мезбонлик қиладиган ҳамда "Showtime" телеканали орқали трансляция қилинадиган жанг ғолиби вақтинчалик IBF чемпионлик камарини қўлга киритади. 

Ҳамюртимизнинг АҚШ визасини ололмаётгани сабаб жанг икки ҳафта кейинроққа, аниқроғи 24 октябрга кўчирилади. Айни пайтда Қудратилло Тошкентда бўлиб турибди ва визани олиши билан океан ортига жўнаб кетади.  

Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров шу кунгача проф боксда 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (9 та нокаут). Липинецнинг жанглари сони ҳам 17 тани ташкил этади. Фақат у 16 та жангда ғолиб бўлган (12 та нокаут). 1 та жангда эса ютқазиб қўйган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 окт 23:15:48
Juventus CR7
Хозир хам Тошкентда булса улгурармикан жанг бошлангунча. Жангдан 1 ой олдин борганида анча яхши булар эди. Об-хавосига мослашар эди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг