UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

25 окт 11:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратилло япониялик боксчи билан музокарага киришди

Хабар берганимиздек, икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони 29 ёшли Жесси Варгас IBF томонидан берилган таклиф, яъни ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров билан жанг қилишдан бош тортганди.

Энди 25 ёшли Абдуқаҳҳоров ва унинг жамоаси бошқа рақиб излаши керак. Ҳозирда Қудратиллонинг менежерлари япониялик 31 ёшли боксчи Кеита Обара билан музокарани бошлашди. Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди, Обара эса 6-поғонадан жой олган.

Маълумот учун, ушбу жанг амалга ошса, у ҳолда ғолиб боксчи ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Эррол Спенсга қарши рингга кўтарилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15-0, 9 KOs) профессионал боксдаги фаолияти давомида 15та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган. 

Обара эса проф боксдаги 12 йиллик фаолияти давомида 24та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 20тасида ғалаба қозонган. Ўн саккизта жангда рақибларини нокаутга учратган. Учта жангда мағлубиятга учраган ва эътиборлиси барчасида нокаутни қабул қилиб олган. Битта жанг дуранг билан якунланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 окт 11:36:21
Dilshot Solihov
Endi tushinarli admilla rahmat charchamella!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг