UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

22 мар 23:00
Янгиликлар

Дзюдо

Қутлуғ 70 баҳорингиз муборак, Владимир Евгеньевич!

Бугун ўзбек спорти, хусусан дзюдоси ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётган меҳри дарё устоз, педагок, Ўзбекистон Ресрубликасида хизмат кўрсатган мураббий Владимир Пятаев қутлуғ 70 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан юбилярни қутлаш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, МОҚ Фахрийлар кенгаши раиси Баҳодир Махситов, спортимиз фахрийлари, Владимир Евгеньевич билан турли йилларда елкама-елка фаолият юритган мураббийлар ҳамда шогирдлари иштирок этди.  

Тадбирда сўзга чиққанлар ўзбек спорти довруғини дунёга янада танитган юзлаб спортчиларни тарбиялаб берган Владимир Пятаев ҳақида жуда илиқ фикрларни билдиришди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, МОҚ Фахрийлар кенгаши, Ўзбекистон дзюдо федерацияси, қатор федерациялар юбилярга ўз совғаларини тақдим этишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг