UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Жаҳон кубоги. Боксчиларимиз учун омадли кун: Асадхўжада муддатидан олдин ғалаба 0 07:32Парадзюдо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:43“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар 0 19:22Акбар Жўраевда Осиё чемпионатининг 3 та олтин, Шарофиддин Амриддиновда эса 3 та кумуш медали + ФОТО 0 18:48Расмийлар Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш ишларини кўздан кечиришди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:00Тошкент нуфузли халқаро турнирга мезбонлик қилади 0 17:39Икрам Алискеров рақамли UFC турнирида жанг ўтказади 0 17:18Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди 0 16:57Турсуной Жабборова Осиё чемпионати совриндори бўлди 0 16:36Рим (WTA). 18 ёшли Мирра Андреевани тўхтатишди 0 16:15Конор Макгрегор UFC'даги анонсларга муносабат билдирди 0 15:54Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган" 0 15:33Дана Уайт Жонс - Аспиналл жангига оид маълумот айтди 0 15:12"Ука, қўрқма". Анкалаев Перейрага мурожаат қилди 0 14:51Рим WTA 1000. Пейтон Стёрнс Элина Свитолинани таслим этди 0

09 янв 08:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рафаэль Физиев жанг санаси ва рақибини эълон қилди

UFC енгил вазн тоифаси рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб турган Рафаэль Физиев ўзининг навбатдаги жанги ҳақида маълумот берди.

Физиевнинг айтишича, унинг жанги март ойида бўлиб ўтади ва у дивизионнинг собиқ вақтинчалик чемпиони, айни пайтда рейтингнинг учинчи поғонасида бораёган Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади. 

"Атаман"нинг америкаликка қарши жанги 4 март куни Лас-Вегасда ўтказиладиган UFC 285 ёки 18 март санасида Лондон шаҳри мезбонлик қиладиган UFC 286 турнирида бўлиб ўтади. 

"Менга UFC ташкилотидан қўнғироқ қилиб, март ойида Жастин Гэтжига қарши жанг ўтказасан, тайёргарлигингни бошла деб айтишди. Бу жанг Дана Уайтга ҳам қизиқ. Тез кунда шартномага имзо чекаман. Вегас ёки Лондон", - дея Captain Hardcore каналига интервью берган Физиев. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Рафаэль бразилиялик адаши Рафаэль Дос Аньосни бешинчи раундда нокаутга учратиб, UFC октагонидаги ғалабасини сериясини олтитага етказиб олганди. Жастин Гэтжи эса май ойида ўша пайтдаги UFC чемпиони Чарльз Оливейрага имкониятни бой берган эди. Бразилиялик жангчи биринчи раунднинг ўзида Жастинни бўғиб қўйганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг