28 сен 14:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Раҳматжон Рўзиоҳуновга савол йўлланг
Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати якунланди.
Унда ўзбек боксчилари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Ушбу муваффақиятда терма жамоамиз катта мураббийи Раҳматжон Рўзиоҳуновнинг ҳам хизматлари катта.
Шу муносабат билан, Olamsport.com сайти Раҳматжон Рўзиоҳунов билан интервью ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Сайтимиз мухлисларида мураббий учун савол йўллаш имконияти бор. Энг сара саволлар интервью давомида мураббийга берилади.
Саволларни ушбу хабарда изоҳлар бўлимида ёзиб қолдиришингиз мумкин.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
2 Uzbek tigers faoliyatini to'xtatdimi.
3 Nima uchun bizda Olimpiya sovrindorlari O'zbekiston chempionatida qatnashmaydi.( oxirgi O'zbekiston chempionati misol tariqasida)
4 AIBAda korrupsiya bormi.
5 Nima uchun bizda Bokschilar kuchlida (ko'z tegmasin) futbolchilar kuchsiz.
Jang paytida boksyorlarimizning harbir zarbasiga (voooy malades....) reaksiya bildirish taabiy jarayonmi yoki zimmangizga yuklatilgan ishmi?))))