UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

04 окт 17:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Осиё ўйинлари

Раҳматжон Рўзиохунов Ҳабибуллаевнинг мағлубиятидан сўнг ҳакамлик ҳақида гапирди

Терма жамоамиз катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов Осиё ўйинларидаги ҳакамлик тўғрисида фикр билдирди.

«Ҳакамлик масаласидан қўрқиб тургандик. Бошида ҳаммаси яхши эди. Ҳакамлар Осиёдан умуман таклиф қилинмаган. Жанглар адолатли баҳолансин деб  ҳакамларни фақат Европадан, АҚШдан олиб келинган. Биз бошида жуда мақтадик уларни, ҳаммаси оқилона бўлаяпти деб. Биринчи раундда 5:0 бўлиши керак эди, лекин 4:1 беришди. Иккинчи раундда шуни тескарисини қилишди. Жангни бузиб қўйган нарса реферини хатосида бўлди - боши теккан вазиятда боши билан тегди деб ҳаммага кўрсатиши керак эди. Бу баҳсда ғалаба қилишга Тўрабек ҳам, биз ҳам ишонгандик. Бу жанг биз учун финал эди. Чунки лицензияни қўлга киритишимиз керак эди. 2-раундда ҳам Тўрабек 5:0 ютганди, биринчи раунддан кўра иккинчи раундда биз устунлик қилгандик. Лекин ҳакамлар 4:1 хитойликка бериб, ҳисобни тенглаштириб қўйишди. Биз 2-раундда нима бўлишини сездик. Бу нарса 3-раундда Ҳабибуллаени руҳиятига таъсир қилди. 

Биз доим ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз шарт. Олдинда Италиядаги турнир турибди. Лицензияларни қўлга киритишни Таиландга қолдирмасдан, барчасини Италияда ҳал қилиб келишимиз керак», - деди Рўзиохунов Тўрабекка нисбатан қилинган адолатсизликдан сўнг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг