UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

22 окт 18:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темиров UFC 280 тунирининг асосий жанглари учун тахмин билдирди

Рамазон Темиров UFC 280 турнирида кимларга мухлислик қилади?

Таниқли ММА жангчимиз Рамазон Темиров You Tube каналимиздаги «Fight Back» кўрсатувининг UFC 280 турнирига бағишланган сонида меҳмон бўлди. Темиров кўрсатув мобайнида оқшомнинг асосий 3 та жанги учун тахмин билдирди.

«Чарльз Оливейра-Ислам Махачев жангида, Ислам ғалаба қозонишини хоҳлайман. Лекин бу тўқнашувда олдиндан кимнинг қўли баланд келишини айтиш жуда қийин. Махачев жангни «стойка»да бошлаб, кейин партерга ўтади. Баҳс охиригача боради, ғолибни очколар аниқлаб беради. 

Алжамейн Стерлинг-ТЖ Диллашоу. Диллашоуга мухлислик қиламан, чунки «стойка»да жанг қилади. У тик турган ҳолатда жозибали жанг кўрсатади. Стерлинг эса, рақибини партерда ушлашга ҳаракат қилади. Тўқнашувни Диллашоу муддатидан аввал якунлайди.

Петр Ян-Шон О'Мелли. Шоннинг жанг қилиш услуби Конорникига ўхшаш. Ян ёпиқ жанг кўрсатади, зарбалари жуда қаттиқ. О Мелли ҳали Петр Ян даражасидаги рақибга дуч келмаган. Менимча, бу учрашув 2-раундда россияликнинг фойдасига якунланади», - деди Рамазон.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг