UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16Боксчиларимиз World Boxing Жаҳон кубогининг илк куни 3 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этишди 0 08:55ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди 0 08:34Сергей Фомин камбэк эвазига Баҳрайн турнири чемпионига айланди 0 08:13Шавкат Раҳмонов Махачевга: "Асосий таҳдид менман!" 0 07:52Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги куни оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 07:31Арда Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин 0 22:39Озода Собиржонова Ар-Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби! 0 20:18Махачев Илия Топуриянинг қўпол гапларига муносабат билдирди 0 19:54Дана Уайт Ислам Махачевнинг бугунги жангига баҳо берди 0 19:27UFC 322 турнирининг бонуслари кимларга насиб қилди? 0 18:39Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди + ФОТО 0 18:00Пара пауэрлифтингчиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этади 0 17:39Ўзбекистон от спортида янги саҳифа — Бекзод Қурбонов Техасдаги Жаҳон кубоги финалида иштирок этади! 0 17:18Жейк Пол ва Энтони Жошуанинг жанг орқали қанча гонорар ишлаб олиши маълум 0 16:57"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди 0

17 авг 09:19
Янгиликлар

Дзюдо

Рамзиддин Саидов: "Ҳам спортчи, ҳам ҳакам сифатида Олимпиадада қатнашганимдан бахтиёрман"

Халқаро тоифадаги рефери, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони, "Шуҳрат" медали соҳиби Рамзиддин Саидов фаолиятида илк бор Токио-2020 Олимпиадасида ҳакамлик қилди.

Куни кеча Саидов Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.    

"Мен бахтиёр инсонман. Спортчи сифатида Афина-2004 ва Лондон-2012 Олимпия ўйинларида иштирок этганман. Бу йил эса инсоният тарихида энг узоқ - беш йил кутилган Токио Олимпиадасининг дзюдо мусобақасида ҳакамлик қилиш бахти насиб этди. Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Ҳакамлар қўмитаси шу йил бошида Ўзбекистон дзюдо федерациясига расмий мактуб йўллаб, тегишли сертификатни тақдим этганди. Унда Олимпиадада ҳакамлик қиладиган ўн олти нафар ҳакам қаторидан жой олганим тасдиқланган эди. Қисқа фурсат ичида Жаҳон ва Осиё чемпионати, "Мастерс", "Катта Дубулға", Гран-При ҳамда ИЖФ байроғи остида ўтказиладиган бошқа барча мусобақаларда ҳакамлик қилиб, халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳо олдим. Ҳакамлик фаолиятимдаги илк Олимпиада ҳам муваффақиятли ўтди. Юзга яқин беллашувларда ҳакамлик қилдим. Бу эришган натижаларимда юртимизда спортга қаратилаётган эътибор, шахсан Президентимизнинг ғамхўрлиги мужассам. Бу баландпарвоз гаплар эмас. Олимпиадада медал қўлга киритган беш нафар спортчимизга уй, қимматбаҳо машина, маиший техника тақдим этилди. Нафақат медал олганлар, балки Олимпия ўйинларига борган ҳар бир спортчига давлат томонидан қўшимча беш минг доллардан пул мукофотлари берилди. Бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида мен ҳам Давлатимизнинг юксак мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирландим. Бунинг учун Президентимиз, спортимиз мутасаддилари - Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбариятига ташаккур изҳор қиламан. Насиб қилса, Париж-2024 Олимпиадасида ҳам ҳакамлик қилиб, юртимиз дзюдосининг жаҳондаги обрўсини янада кўтаришга ўз ҳиссамни қўшаман. Келаси йили Тошкентда дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу юртимиз спорти учун катта янгилик. Халқаро дзюдо федерацияси Ўзбекистонни ўзининг энг яқин ҳамкори сифатида тан олган", - дейди Рамзиддин Саидов.           

МАъЛУМОТ УЧУН:

Рамзиддин Саидов - 1982 йил 14 апрелда Бухорода дунёга келган. Дзюдо сир-асрорларини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, Олот дзюдо мактаби асосчиси Рустам Тўраевдан ўрганган. Саидов спортчилик фаолияти давомида Афина-2004 ва Лондон-2012 Олимпиадалари иштирокчиси, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори бўлган. 2013 йилда -100 кг вазн тоифаси рейтингида 1-ўринга кўтарилган. 2010 йилда Абу-Даби Гран-При, Тошкентда ўтган Жаҳон кубоги, 2012 йилда Москва "Катта Дубулға" турнирларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг