UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Жиззахда 4 млрд 634,2 млн сўм эвазига бунёд этилган Қиличбозлик мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 19:02Шавкат Раҳмонов қандай ҳолатда UFC чемпионлик пойгасига қайтиши мумкинлиги айтилди 0 18:30Масвидаль UFC'га қайтиши ва Эдвардс билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 17:48Инфантино йирик футбол мамлакатларини танқид қилди 0 17:05"Алекс энди аввалгидек эмас". Махачев Волкановски - Евлоев жангига тахмин билдирди 0 16:46Санжар Ташкенбай Иноуэ билан жанг қилишни истайди 0 16:16Муҳиддин Мамажонов Амирхон Алихўжаевни нокаутга учратган жангчи билан тўқнаш келади! (ПОСТЕР) 0 15:50"Челси" Энцо Фернандеснинг эҳтимолий трансферига захира вариантларни топиб қўйди 0 15:22Мераб Двалишвили: "Мен барча доғистонликларни ҳурмат қиламан, фақат бир кишидан ташқари" 0 15:14Расман! Фурқатбек Ёқубов Mangu Лигасининг илк чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 14:55"Тайёрман!". Ҳасанбой Дўсматов Бибоссиновга қарши жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:28Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 14:04"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум 0 13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0 13:12Яхши хабар! Достон Бозоров Али Абдел-Азиз билан келишувга эришди 0

14 апр 10:10
Янгиликлар

Дзюдо

Рамзиддин Саидовни табриклаймиз!

Бугун халқаро тоифадаги рефери, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони, "Шуҳрат" медали соҳиби Рамзиддин Саидов яна бир ёшга улғайди.

Рамзиддин Саидов - 1982 йил 14 апрелда Бухорода дунёга келган. Дзюдо сир-асрорларини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, Олот дзюдо мактаби асосчиси Рустам Тўраевдан ўрганган. Саидов спортчилик фаолияти давомида Афина-2004 ва Лондон-2012 Олимпиадалари иштирокчиси, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори бўлган. 2013 йилда -100 кг вазн тоифаси рейтингида 1-ўринга кўтарилган. 2010 йилда Абу-Даби Гран-При, Тошкентда ўтган Жаҳон кубоги, 2012 йилда Москва "Катта Дубулға" турнирларида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. 

Маълумот учун, шу йил Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги олимпия ўйинларида ҳакамлик қилади. Аввалроқ, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Ҳакамлар қўмитаси бу маълумотни расман тасдиқлаган эди. Ташкилот бу борада Ўзбекистон дзюдо федерациясига расмий мактуб йўллаб, тегишли сертификатни тақдим этганди. Саидов қисқа фурсатда Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, "Мастерс", "Катта Дубулға", Гран-При ҳамда IJF байроғи остида ўтказиладиган бошқа барча мусобақаларда ҳакамлик қилиб, халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳо олди.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳам спортчилик, ҳам ҳакамликда шуҳрат қозонаётган Рамзиддин Саидовни бугунги унутилмас кун билан муборакбод этамиз. Унга соғлиқ, оилавий бахт тилаймиз.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг