UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

26 авг 09:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рақамланган UFC 320 турнири карди яна бир жанг билан тўлдирилди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги маҳобатли T-Mobile Arena UFC 320 турнирига мезбонлик қилади.

Кардидан иккита чемпионлик жанги ўрин олган турнирнинг яна бир қарама-қаршилиги эълон қилинди. Ярименгил вазн тоифаси рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Жош Эмметт ўзидан бир поғона қуйида бораётган марокашлик Юссеф Залалга қарши октагонга чиқади. Бу ҳақда Шанхайда ўтган UFC Fight Night 257 турнири доирасидаги матбуот анжуманида хабар берилди. 

Маълумот учун, 40 ёшли Жош ҳисобида 19 ғалаба ва 5 мағлубият бор. Жангларининг тўққизтасини муддатини аввал якунлаган. Эмметт профессионал ММАдаги дебют жангини 2011 йилнинг октябрида ўтказган. 28 ёшли Юссеф эса ММАда 17 ғалаба, 5 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Залал 2017 йилнинг август ойидан бери аралаш яккакурашчи сифатида жангларини ўтказиб келяпти. 

Эслатиб ўтамиз, UFC 320 турнирининг асосий жанги яримоғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони россиялик Магомед Анкалаев ҳамда ушбу камарнинг собиқ соҳиби бразилиялик Алекс Перейра ўртасида бўлиб ўтади. Бу Перейра учун реванш мақомидаги жанг бўлади. Оқшомнинг co main-event жанги ҳам камар учун кечади. Ўта енгил вазнда UFC чемпиони грузиялик Мераб Двалишвили ўз титулини рейтингнинг тўртинчи поғонасида бораётган америкалик Кори Сэндҳагендан ҳимоя қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг