07 авг 03:51
Янгиликлар
Расман: Аҳмадалиев - Роман жанги тасдиқланди, ўртага WBA ва IBF камарлари қўйилади ФОТО
Хабар берганимиздек, ушбу кутилган чемпионлик жанги 13 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида бўлиб ўтади. Маълумот ҳар икки боксчининг промоутер ҳамда менежерлари томонидан расман тасдиқланди.
Жангларни қайд этиб борувчи дунёга машҳур boxrec.com сайтида Аҳмадалиев - Роман тўқнаш келувчи бокс оқшоми расмий равишда ўз тасдиғини топган. Ҳозирда бу енгил вазнда америкалик Даниэль Роман WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби бўлиб турибди.
WBA рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Аҳмадалиев расмий даъвогар сифатида 29 ёшли Романга қарши рингга кўтарилади. Ўртага шунингдек, Даниэлга тегишли IBF камари ҳам қўйилади. Муроджон проф боксдаги еттинчи жангидаёқ бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритиш имкониятига эга бўлди.
Маълумот учун, 24 ёшли Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги дебютини 2018 йилнинг 10 март куни нишонлаган. Олтита жангнинг барчасида ғалаба қозонган. Бешта жангда рақибларини нокаутга учратган.
2010 йили проф рингда дебют қилган Роман эса шу кунгача 30 та жанг ўтказган. Ҳисобида 27 та ғалаба, 2 та мағлубият ва битта дуранг бор. Ўнта жангда рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган. Сўнгги бор 2013 йилнинг 18 октябрь куни мағлубиятга учраган.
Фикрлар