UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

13 апр 13:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: Ботир Аҳмедов WBA чемпионлик камари учун даъвогарлик жангида рингга чиқади, рақиб ва жанг санаси ҳам аниқ

Теглар :  Ботир Аҳмедов
Ботир Аҳмедовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) жанг қилувчи 32 ёшли ўзбекистонлик боксчи Ботир Аҳмедов (9-2) 13 май куни Лас-Вегасда жойлашган The Chelsea at the Cosmopolitan of Las Vegas аренасида ташкил этилаётган бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Аҳмедовга ўша куни америкалик 29 ёшли чарм-қўлқоп устаси Кеннет Симс Жуниор (19-2-1) рақиблиқ қилади. Жанг супер енгил вазн тоифасида WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарлик (Eliminator) мақомида ўтади. Боксчилар ўртасидаги тўқнашув 12 раунд этиб белгиланган.

Қайд этиш жоиз, мазкур вазнда WBA чемпионлик камари айни дамда доминиканлик Альберто Пуэлльога тегишли бўлиб турибди. Пуэлльо мазкур оқшомнинг марказий жангида WBA камарини илк бор ҳимоя қилади, унга Роландо Ромеро рақиблиқ қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Аҳмедов 2022 йил 21 август куни Флоридада (АҚШ) ташкил этилган бокс оқшоми доирасида WBA камари учун Альберто Пуелльога қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобига (115:113, 111:117, 111:117) мағлуб бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг