13 янв 09:24
Янгиликлар
Футбол
Расман. Италиялик футболчи фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради
Анталиядаги йиғин давомида "қалдирғочлар" таркибига хориждан футболчи келиб қўшилди.
"Бунёдкор" италиялик футболчи Федерико Боттини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
"Умид қиламизки, Федерико дарвозамизни муносиб қўриқлаб, жамоамизнинг ғалабаларига улкан ҳисса қўшади", - дея фикр билдирилган клуб томонидан берилган хабарда.
Маълумот учун, 23 ёшли дарвозабон Трансфермаркт нашрининг маълумотларига кўра сўнгги жамоаси Серия Б вакили "Мантона" клуби экан. Трансфермаркт нашри дарвозабонни 100 минг еврога баҳолаган.



Ҳавола :
Фикрлар