29 окт 15:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
Расман. Москвадаги UFC кечасининг марказий жанги ўзгарди +ФОТО
9 ноябрь куни Москвада навбатдаги UFC кечаси бўлиб ўтиши лозим.
Кечанинг марказий жангида Александр Волков бразилиялик Жуниор Дос Сантосга қарши жанг қилиши лозим эди, лекин Сантоснинг соғлигида муаммо бўлганлиги сабабли жанг бекор қилинди.
Энди Россиядаги UFC кечасининг марказий жангида бошқа бир россиялик UFC жангчиси Забит Магомедшарипов ва Келвин Каттар октагонга кўтарилади. Жанг уч раунддан иборат бўлади.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар