04 май 07:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
Расман! Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Octagon Leagua чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР)
Қозоғистоннинг Octagon League ташкилоти кейинги мусобақасини ҳам пойтахтимизда ўтказадиган бўлди.
13 июнь куни "Ҳумо Арена"да ташкил этиладиган Octagon 87 турнирининг асосий беллашувида ҳамюртимиз Муҳиддин Мамажонов Тожикистон вакили Фазлиддин Мадраҳимов билан тўқнаш келади.
Аҳамиятлиси, жанг енгил вазн тоифасидаги Interim (вақтинчалик камар) учун кечади.
Бу икки спортчининг ўзаро учинчи жанги бўлади. Дастлабки баҳсда Мадраҳимовнинг қўли баланд келган бўлса, иккинчи жангда дуранг қайд этилган эди.

Ҳавола :
Манба : octagonleague
Фикрлар