UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

14 дек 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Собиқ UFC жангчимиз Саидёқуб Қаҳрамоновнинг шанба куни ким билан жанг қилиши маълум!

16 декабрь куни, шанба тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Karate Combat 43 мусобақаси ўтказилади.

Кеча Olamsport.com сайти энг енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC собиқ жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов ҳам ушбу турнир доирасида жанг қилиши ҳақида хабар берган эди.

Маълум бўлишича, ҳамюртимизга бу жангда бразилиялик Габриель Перейра Станкунас (2-1-0, каратэ) рақиблик қилади. Қайд этиш жоиз, Саидёқуб бу жангда канадалик Робби Лавойенинг ўрнига захира жангчиси сифатида иштирок этади.

Каратэ қоидалари асосида ўтказиладиган турнирнинг марказий жангида 36 ёшли UFC собиқ жангчиси Энтони Петтис яна бир собиқ UFC вакили Бенсон Ҳендерсон билан жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз сўнгги жангини 2023 йилнинг май ойида XMMA 6 турнирида бразилиялик Рафаэль Костага қарши ўтказиб, илк раунддаёқ ғалаба қозонган эди. Қаҳрамонов 2021-2022 йилларда UFC доирасида 3 та жанг ўтказган ва уларнинг 2 тасида ғалаба қозонган, яна бир жангда мағлуб бўлган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг