UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0

09 май 10:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. UFC 302 турниридан ўрин олган навбатдаги жанг тасдиқланди + ПОСТЕР

Хабарингиз бор, 2 июнь куни АҚШнинг Нью-Жерси штати, Нью-Арк шаҳрида UFC 302 турнири ўтказилади.

Ташкилотчлар томонидан оқшомдан ўрин олган яна бир жанг тасдиқланди.

Унга кўра, россиялик ўрта вазн тоифаси вакили Роман Копилов мағлубият нималигини билмай келаётган бразилиялик Сезар Алмейдага қарши октагонга кўтарилади.

Шу йилнинг февраль ойида Романнинг 4 та ғалабали сериясига чек қўйишганди. Ўшанда Энтони Эрнандес иккинчи раундда Копиловни бўғиб қўйганди. Унгача 32 ёшли Роман Алессио Ди Кирико, Пунахили Сориано, Клаудио Рибейро ва Жош Фремдни нокаут эвазига мағлуб этган эди.

Бразилиялик 36 ёшли Сезар Алмейда эса UFC промоушенига Dana White's Contender Series саралаш турнири орқали келган. У якшанба тонгида ташкилотдаги дебют жангини ўтказиб, иккинчи раундда Дилан Будкани техник нокаутга учратганди. Унга қадар ММАдаги қолган жангларида ҳам зафар қучган.

Маълумот учун, UFC 302 турнирининг марказий жанги енгил вазнда UFC чемпиони Ислам Махачев ҳамда америкалик даъвогар Дастин Порье ўртасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг