UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0

28 янв 13:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! UFC Алекс Перейра - Исраэль Адесанья реванш жангини тасдиқлади

Алекс Перейра ва Исраэль Адеанья ўртасидаги реванш жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди.

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони, бразилиялик Алекс Перейра (7-1) ҳамда собиқ чемпион Исраэль Адесанья (23-2) ўртасидаги реванш жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди.

Унга кўра, мазкур жанг 8 апрель куни UFC 287 турнири доираисида бўлиб ўтади. Мусобақа Майами (АҚШ)да ташкил этилиши хабар қилинган. Шунингдек, ушбу жангни UFC News нашри ҳам тасдиқлади. Перейра - Адесанья қарама-қаршилиги UFC 287 мусобақасининг марказий жанги бўлади.

Ҳозиргача UFC 287 турнири кардидан Роб Фонт - Адриан Янез, Рауль Росас - Кристиан Родригес каби жанглар ўрин олган.

Маълумот учун, Алекс Перейра ва Исраэль Адесанья ўртасидаги UFC'даги илк жанг UFC 281 мусобақаси доирасида ўтказилган эди, мазкур жангда Перейра муддатидан аввал ғалаба қозониб, ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Перейра ва Адесанья бунгача Glory промоушенида ҳам икки бор тўқнаш келган ва уларнинг ҳар иккисида Перейра ғолиб бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг