UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалабалар билан бошладик 0 09:38Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 0 09:17Кёртис Блэйдс UFC чемпионини жангга чорлади 0 08:45UFC собиқ чемпиони Алжемейн Стерлинг ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 08:12Царукян Макргегор - Чендлер жангига тахмин билдирди 0 07:45МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди 0 07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0 06:18Даҳшат! Богдан Гусков UFC топ-15 вакили Раян Спэннни нокаутга учратди! 0 06:01Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0

16 дек 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Юбилей UFC 300 турнирининг санаси ва манзили тасдиқланди

Дунёнинг энг кучли лигаси ҳисобланган UFC ўзининг ҳисоб бўйича роппа-роса 300-турнирини ўтказади.

Ташкилот томонидан тақдим этилган расмий пресс-релизда юбилей UFC 300 турнири 2024 йилнинг 13 апрель куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги муҳташам T-Mobile аренада ўтказилиши ўз тасдиғини топди.

Ҳозирча ушбу турнирнинг ҳеч бир жанги расман эълон қилинмаган. Шундай бўлса-да, UFC президенти Дана Уайт мухлислар прелим карднинг илк жангидан бошлаб завқ ола бошлашларини кафолатламоқда.  

Шунингдек, Дана бўлажак мусобақада лига фахрийси, UFC 100 ва UFC 200 турнирларида октагонга кўтарилган ягона жангчи Жим Миллернинг ҳам иштирок этишини тасдиқлади.

Маълумот учун, 2009 йилда ўтказилган UFC 100 турнирининг асосий жанги оғир вазн тоифаси чемпионлиги учун Брок Леснар ҳамда Фрэнк Мир ўртасида ташкил этилганди. 2016 йилда бўлиб ўтган UFC 200 турнирининг марказий жанги эса аёллар енгил вазн тоифаси камари учун Аманда Нунес ҳамда Миша Тейт ўртасида кечганди. Аслида ўша оқшомда МакГрегор – Диас 2 ва Жонс – Кормье 2 жанглари ўтказилиши керак эди. Аммо маълум сабабларга кўра бу икки жанг бекор бўлганди.

Айрим тасдиқланмаган хабарларга кўра, UFC 300 турнирининг марказий жанги ярим ўрта вазнда Конор МакГрегор ҳамда Майкл Чендлер ўртасида ўтказилиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг