UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0

27 мар 15:03
Янгиликлар

Футбол

Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Мексикадаги учрашувда ишлайди

Халқаро миқёсдаги мусобақаларга ўзбекистонлик ҳакамларни таклиф этиш анъанаси тобора ортиб бормоқда.

Равшан Эрматов тимсолида ўзбекистонлик ҳакамлар нафақат Осиё миқёсида, балки жаҳон даражасидаги ўйинларни ҳам адолатли ва ҳаққоний бошқаришиб, ўзларининг нималарга қодир эканликларини исботлашяпти. Бугуннинг ўзида ҳакамларимизнинг икки гуруҳи халқаро мусобақада майдонга тушади. Валентин Коваленко бошчилигидаги гуруҳ Ливанда, Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамларимиз эса Қатарда Осиё кубоги саралаш ўйинларини олиб боришга масъул қилиб белгиланган. Шунингдек, апрель ойида ҳам вакилларимиз бир қатор нуфузли мусобақаларга бириктирилган. Демак,

27 март. Осиё Кубоги - 2019 саралаши.
Ливан – Малайзия. Байрут шаҳри.
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанотларда: Руслан Серазетдинов, Алишер Усмонов.
Захира ҳаками: Шерзод Қосимов

27 март. Осиё Кубоги - 2019 саралаши.
Яман – Непал
. Бетараф сифатида Қатарнинг Доҳа шаҳри танланган.
Бош ҳакам: Азиз Асимов
Қанотларда: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

3 апрель. ОЧЛ.
“Серезо Осака” (Япония) – “Жейжу Юнайтед” (Ж.Корея)
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Қанотларда: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

10 апрель. ОФК Кубоги. Машхат шаҳри.
“Ал-Сувайҳ” (Уммон) – “Малькия” (Баҳрайн)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов
Қанотларда: РусланСеразетдинов, Алишер Усмонов

Шунингдек, 6-20 апрель кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида футбол бўйича Аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик Эдита Миробидова (бош ҳакам) ва Зилола Раҳматова (ёрдамчи ҳакам) таклиф этилишган.

Равшан Эрматов бошчилигидаги Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов аслида 3 апрель куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида  “Шанхай Шеньхуа” (Хитой) – “Кашима Антлерс” (Япония) учрашувига тайинланган эди. Бироқ бу тайинлов ФИФА томонидан бошқа мусобақа билан алмаштирилди. Унга кўра, вакилларимиз 10 апрель куни КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси доирасида Мексикада ўтадиган “Америка ФК” (Мексика) ва “Торонто" ФК” (Канада) клублари ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқаришадиган бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг