UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0 20:42Яна икки курашчимиз терма жамоамизга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари медалини тақдим этди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:17Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди 0 19:56Алишер Ғаниев Ўзбекистон делегациясига олтин медаль тақдим этди 0 19:41Нодирбек Якуббоев Жаҳон кубоги 1/2 финалида! 0 17:24"Ўз ишинг билан машғул бўл". Махачевнинг менежери Илия Топурияга мурожаат қилди 0

17 дек 18:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Райан Гарсиянинг жанги бекор қилинди

Америкалик таниқли боксчи, допинг сабаб четлатиш олган Райан Гарсиянинг 30 декабрга белгиланган жанги ўтказилмайди.

У шу куни Япония пойтахтида RIZIN промоушени томонидан ташкил этилаётган турнирда мезбонлар вакили Руки Анпога қарши кўргазмали мақомга эга жангда рингга чиқиши керак эди. Жангнинг бекор қилинишига жароҳат сабаб бўлди. Ташкилотчилар жангни 2025 йилнинг январь ёки февраль ойида ўтказишни режа қилишяпти.

"Мен сўнгги бир неча ҳафта мобайнида бу жангга Даллас шаҳрида астойдил тайёргарлик кўраётгандим. Афсуски, машғулот чоғида қўлимни шикастлаб олдим. Тиббий кўрикдан ўтиш учун Лос-Анжелесга қайтдим. Шифокорим жангни кечроқ муддатга қолдиришимни сўради. Мухлислардан узр сўрайман. Қўллаб-қувватлаб турганингиз учун раҳмат. Ишонинг, менчалик ҳеч ким бу жангнинг қолдирилишидан изтироб чекмаяпти", — деди Гарсия ўзининг ижтимоий тармоқдаги мурожаатида. 

Ташкилотчилар ноябрь ойининг охирларида 26 ёшли Гарсия ҳамда 29 яшар Анпонинг 2 дақиқадан иборат 8 раундлик жангини расман эълон қилишганди. Ушбу жанг 69,4 кг вазн тоифасида ўтказилиши керак эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг