UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0

10 авг 16:02
Янгиликлар

Футбол

"Реал" Мессига ҳамдардлик билдирди

Теглар :  РеалМесси
Мадриднинг “Реал” клуби Лионель Месси отасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.

Испания клуби расмий баёнот эълон қилиб, “Барселона” собиқ сардори ва унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Хорхе Месси 8 август куни ҳаётдан кўз юмди. “Олтин тўп” 8 карра соҳибининг отаси узоқ йиллар давомида Лионель учун энг яқин инсонлардан бири бўлган ва унинг нафақат ҳаётида, балки профессионал фаолиятида ҳам муҳим роль ўйнаган.

2.jpg

“Реал” ва “Барселона” ўртасидаги кўп йиллик азалий рақобатга қарамай, Мадрид клуби ушбу фожиага бефарқ қараб тура олмади. Аргентиналик футболчининг оиласини қўллаб-қувватловчи сўзлар “қаймоқранглилар”нинг расмий манбаларида пайдо бўлди.

“Реал” Мадрид клуби, унинг президенти ва директорлар кенгаши Хорхе Мессининг вафотидан чуқур қайғуда. Клубимиз Леога, унинг оиласига ва барча яқинларига ҳамдардлик билдиради”, – дейилади мадридликлар баёнотида.

Хорхе 20 йилдан ортиқ вақт давомида ўғлининг манфаатларини ҳимоя қилиб келган ва унинг фаолиятидаги муҳим қарорларда иштирок этган. Айнан у 13 ёшли Лионелни Росариодан Барселонага кўчиб ўтишида ҳамроҳлик қилган, кейинчалик эса футболчининг шартномалари ва трансферлари бўйича музокараларни олиб борган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг