22 окт 15:48
Янгиликлар
Футбол
"Реал" Моуриньюни қайтариши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби жамоага португалиялик мутахассис Жозе Моуриньюни таклиф қилишни ўйламоқда.
Бу ҳақда "Express" хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Моур айни пайтда "Манчестер Юнайтед"ни бошқармоқда. Афсуски, унинг туманли албиондаги ишлари унчалик яхши эмас.
"Қаймоқранглилар"ни вақтинча "Кастилья" устози Сантьяго Солари бошқариб туриши мумкинлиги айтилмоқда. Кейинроқ эса у ўз жойини Моуриньюга бўшатиб беради.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар