UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

20 фев 17:00
Янгиликлар

Футбол

"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди

Теглар :  Реал Мадрид
Мадриднинг "Реал" клуби УЕФА Винисиус Жуниорга нисбатан эҳтимолий ирқчилик ҳақоратлари юзасидан интизомий тергов бошлаганидан сўнг расмий баёнот билан чиқди.

Ҳодиса 17 февраль куни Лиссабонда Чемпионлар Лигасидаги илк плей-офф ўйинида "Бенфика"га қарши баҳс (1:0) вақтида содир бўлди.

Клуб хабарида таъкидланишича, УЕФАга Португалия пойтахтидаги стадионда бўлиб ўтган воқеа билан боғлиқ барча мавжуд материаллар ва далиллар аллақачон тақдим этилган. "Реал" Европа футбол ташкилоти билан бошланган тергов доирасида фаол ҳамкорлик қилаётганини билдирган.

Шунингдек, баёнотда футбол жамоатчилигига Винисиусни қўллаб-қувватлагани учун алоҳида миннатдорлик билдирган. Клуб бутун дунё бўйлаб футболчилар, жамоалар ва мухлислар томонидан кўрсатилган ҳамжиҳатликни қадрлашини таъкидлаган.

Мадридликлар спортда ҳам, спортдан ташқарида ҳам ирқчилик, зўравонлик ва нафратга қарши курашиш учун тегишли институтлар билан ҳамкорликни давом эттириш нияти борлигини ҳам тасдиқлаган.

УЕФА тақдим этилган материалларни ўрганиб, регламентда белгиланган тартибда тергов якунларига кўра қарор қабул қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг