UZ

Сўнгги янгиликлар

15:49Жаҳон кубоги. Жавоҳир Синдаров финалда иккинчи партияни якунлади 0 15:23"Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун номзодлар маълум 0 14:44The Ring: Канело P4P рейтингида кучли ўнликни тарк этди (ТОП-10) 0 14:20"Махачевни нокаут қилган бўлардим" - Топурия 0 13:57UFC P4P рейтинги янгиланди, Арман Царукян кўтарилди 0 13:24Исроиллик футболчига Ўзбекистоннинг иккита жамоаси қизиқишмоқда 0 12:58Авазбек Холмирзаев кейинги жангини филиппинлик спортчига қарши ўтказади 0 12:33Юнон-рум курашчиларимиз Минскдаги халқаро хотира турнирида муваффақиятли иштирок этишди 0 12:05Россия бокс терма жамоаси IBA Жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди 0 11:40Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:19Маҳмуд Мурадов: "Сана, исм ва жойни кутяпман" (ФОТО) 0 10:58ФИДЕ ижрочи директори ўзбекистонлик шахматчиларни мақтади 0 10:37Асу Алмабаев UFC рейтингида кўтарилди 0 10:16Юсупов Ўзбекистонга қайтадими? Дарвозабон бу саволга жавоб берди 0 09:55"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни ортда қолди (Тўлиқ натижалар) 0

10 окт 10:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ренато Мойкано: "Мераб Хабибдан яхшироқ"

Бир йилда уч маротаба чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган Мераб Двалишвили фаолиятини мағлубиятсиз якунлаган Хабиб Нурмагомедовдан жуда кўп жиҳатларда ўзиб кетди.

Грузиялик аралаш яккакураш устаси Хабибни барча даврлар рейтингида ортда қолдирди. 

"Мераб Хабибдан яхши. Мендан нафратланишингиз, хоҳлаган гапингизни айтишингиз мумкин, лекин Мерабнинг натижалари Хабибнинг хизмат дафтаридан яхшироқ. Менинг ноҳақлигимни исботланг. Мерабнинг рекорди яхшироқ - бу бошқа даража, шунчаки фактлар гапиради. Ишончим комилки, у ҳозирда UFC’нинг энг яхши жангчиси", - деди бразилиялик ўз подкастининг навбатдаги сонида.

Маълумот учун, Мераб Двалишвили ўтган ҳафта америкалик Кори Сэндхагэнни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Шунга қарамай, у вазн тоифасидан қатъи назар ташкилотнинг энг яхши жангчилари рейтингида учинчи ўринда қолди. Уни Ислам Махачев ва Илия Топурия ортда қолдирган.

Жорий йилда уч марта октагонга кўтарилган грузиялик яккакурашчи декабрь ойида россиялик Пётр Янга қарши навбатдаги чемпионлик камарини ҳимоя қилишни режалаштирмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг