UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Эркин курашчиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум! Рўйхатда Разамбек борми? 0 20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0

24 июн 12:30
Янгиликлар

Токио-2020

Рио-2016. Индонезиялик спортчиларга бериладиган пул мукофотлари маълум

Индонезия ҳукумати “Рио-2016” Олимпия ўйинларида совринли ўринларни эгаллаган спортчиларга бериладиган пул мукофотлари миқдорини эълон қилди.

Унга кўра, Олимпиадада олтин медални қўлга киритган спортчилар 333.000 евро ҳамда ҳар ойда 1300 евро миқдорида умрбод нафақа оладилар. Бу ҳақда Индонезия спорт вазирлиги вакили Гатот Дева Брото маълум қилган.

Кумуш медаль эгалари 133.000 евро, бронза медали совриндорлари эса 66.500 евро миқдорида пул мукофотларига эга бўладилар. Маълумотларга кўра, спортчиларга мукофот сифатида бериладиган пулларнинг миқдори “Лондон-2012” ўйинларига нисбатан беш баробарга кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилги Олимпиада ўйинларида Индонезия вакиллари олтин медални қўлга кирита олмагандилар.

Индонезия спортчилари илк бор Олимпиада ўйинларида 1952 йилда иштирок этишган ва ўтган давр мобайнида ушбу юрт вакиллари жами 6 та олтин, 10 та кумуш ва 11 та бронза медалига эгалик қилишган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 июн 17:09:50
G'ayratjon
O'zbekiston ham olimpiada sovrindorlariga mukofot beradimi?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг