UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0

17 июн 15:52
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Рио-2016. Олимпиадада Ўзбекистонга медаль тақдим этиши мумкин бўлган спортчилар - Рустам Тўлаганов

Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришда давом этамиз.


Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, Осиё чемпионати совриндори Рустам Тўлаганов.


Рустам Тўлаганов – 1991 йилнинг 8 октябрь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Чин маънода истиқлол фарзанди. Спорт билан 10 ёшидан шуғулланишни бошлаган. Тошкентдаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида илк мураббийи Абдували Шомирзаевдан бокс сир-асрорларини ўрганди. Ўзининг ҳаракатчан ва тиришқоқлиги билан терма жамоа мураббийлари эътиборини тортди. 2011 йили Бишкек шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда у олтин медални қўлга киритди. Бу унинг халқаро майдондаги илк медали эди. Айнан ўша йили Покистонда ташкил этилган нуфузли халқаро мусобақада кумуш медалга сазовор бўлди. 2012 йилда Венгрияда бўлиб ўтган халқаро турнирдан ҳам кумуш медал билан қайтди. Шу йили Украина ва Хитой давлатларида ўтказилган халқаро мусобақаларда ҳам шохсупага кўтарилди.

Саҳифамиз қаҳрамони 2013 йили Россиянинг Қозон шаҳри мезбонлик қилган Бутунжаҳон талабалар универсиадасида иштирок этди. Рустам финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медал билан тақдирланди. Афсуски, қўлидан олган жароҳати сабаб, у финал жангида иштирок эта олмади. Тўлаганов финалга қадар озарбайжонлик Абдулқодир Абдуллаев, эстониялик Раин Карлсон, франциялик Дилан Брежонларни катта устунлик билан мағлубиятга учратган эди. Айнан ярим финалда Брежонга қарши ўтказилган жангдаги жароҳат уни олтин медал учун кечадиган баҳсда рингга чиқишдан маҳрум қилди. 2015 йили Рустам Тўлаганов Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам нисбатан муваффақиятли иштирок этди. 


Осиё чемпионати совриндори бўлган Рустам Тўлаганов Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасини шу йили Хитойнинг Куинан шаҳрида ўтказилган Осиё-Океания минтақаларининг қўшма  лицензион мусобақасида қўлга киритди. 91 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз ярим финал жангида австралиялик Жейсон Вателейни нокаутга учратди. Бу ғалаба унга Олимпия ўйинлари чиптасини тақдим этди. Маълумот учун, чарм қўлқоп устамиз финал жангида хитойлик Ю Фенкайни мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон терма жамоасига бешинчи олтин медални келтирганди.

Орзуим – 31-Ёзги олимпия ўйинлари медалларидан бирини қўлга киритишдир, - дейди боксчимиз. Биз олимпиадада иштирок этувчи барча спортчиларимиз қатори Тошкент бокс мактаби тарбияланувчиси Рустам Тўгановга ҳам чин маънода зафар ёр бўлишини, Бразилиядан ёруғ юз билан қайтиб келишини тилаймиз.


Муаллиф: К. Алимов

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
17 июн 19:32:56
otayor UZB boks
R. To'laganov uzb terma jamoasi azosi undan va boshqa bokschilardan ham oltin medallar kutib qolamiz
   
17 июн 19:30:03
otayor UZB boks
Olamsport.com sayti ma'muriyatiga, hodimlariga ishlariga omad tilab qolamiz
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг