UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

29 июл 13:37
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Рио-2016 ўйинлари олдидан. Боксчиларимиз ҳақида

ХХХI ёзги олимпия ўйинлари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Дунёнинг кўзга кўринган атлетлари орасида мамлакатимизнинг энг сара спортчилари ҳам Рио Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.


Албатта, замонавий олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳар бир давлат вакили учун фахр ҳисобланади. Мамлакатимиз мустақиллигидан сўнг ана шундай шарафга эга бўлаётган вакилларимиз сони йил сайин ортиб бормоқдаки, энди улар нафақат тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида иштирок этиш, балки дунё миқёсида тобора ўз ўрнига эга бўлиб бораётган диёримизга юқори натижалар билан қайтишга қатъий бел боғламоқдалар. Бу аввало уларнинг ўз ватанига бўлган чексиз ҳурмати ва Ўзбекистон вакилларининг ҳеч кимдан кам эмаслигига ишонч намунасидир.  
Рио-де-Жанейрода ўтадиган ёзги Олимпия ва Параолимпия ўйинларига бу сафар 100 дан зиёд спортчиларимиз йўлланмани қўлга киритди. Бу 2012 йил Лондонда ўтган олимпия ўйинларига нисбатан деярли икки баробар кўп демакдир. Лицензияга эга бўлган  атлетларимиз барчаси аввалдан тузилган режа асосида бир неча босқичда тайёргарлик олиб бормоқдалар.
Бу борда Президентимизнинг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ушбу нуфузли мусобақага тайёргарлик ишларини тизимли асосда ташкил этишда дастуриламал бўлаётир.
Ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақаси яқинлашган сари ҳар бир спорт мухлисини ўзига хос ҳаяжон қамраб  олади. Натижа борасида  тахминлар авж олади. Кимдир боксчиларга ишонч билдирса, кимдир оғир атлетикачиларга яна кимдир эса таэквондо бўйича ўзи ишонган спортчисини тилга олади. Дунёнинг энг кўзга кўринган вакиллари иштирокидаги мусобақада бу каби башоратлар ҳар доим ҳам ўзини оқламасада, бироқ бундай фикрларнинг олдинги йилларга қараганда анчайин ортгани кишини қувонтиради, албатта.
Негаки, олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимизнинг кўпчилиги қўлга киритган муваффақиятлари билан халқимизни мамнун этмоқдаки, бу уларга бўлган ишончни янада ортишига сабаб  бўлмоқда. Бу каби элимиз меҳрини қозонган спортчиларимиз орасида боксчиларимиз кўпчиликни ташкил этади, десак хато бўлмас. Бу 1996 йил Атлантада ўтган ХХVI ёзги олимпия ўйинларида илк бор мустақил юрт вакиллари сифатида иштирок этган терма жамоамиз орасида  Карим Тўлагановнинг совриндорлар сафидан ўрин олгани ёки 2000 йил Сиднейда ўтган тўрт йилликинг энг нуфузли мусобақасида мустақил юртимизга биринчи бор ёзги олимпия ўйинларининг олтин медалини боксчимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев  келтиргани билангина эмас, балки, сўнгги йилларда юртимизда боксга эътибор янада ортгани билан ҳам изоҳланади.
Бу эътибор ва эришилаётган муваффақиятлар Халқаро бокс ассоциацияси-АИБАни ҳам бефарқ қолдирмади. Сўнгги икки йил ичида бир неча бор Тошкентга келган ташкилот раҳбари Чинг-Куо Ву буни кўп бор эътироф этгани холда жорий йилнинг 15 июль куни Оқсарой қароргоҳида давлатимиз раҳбари қабулида бўлди. Учрашув чоғида спорт ва олимпия ҳаракатини ривожлантириш ҳамда оммаллаштириш йўлидаги улкан хизматлари учун, шунингдек, боксни халқаро ва миллий даражада ривожлантириш борасидаги фидокорона меҳнати эътирофи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга АIBАнинг юксак мукофоти – “Хизматлари учун” орденини топширди. Шунингдек, илк бор Тошкентда ўтган AIBAнинг ижроия қўмитаси йиғилишида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг  биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов бир овоздан ушбу ташкилотнинг ижроқўм аъзолигига сайланди.



Таъкидлаш керакки, Халқаро бокс ассоциацияси (АИБА) Лондон олимпиадасидан сўнг ушбу спорт турини янада ривожлантириш мақсадида жуда кўплаб ислоҳотларни амалга оширди. Жумладан, бош ҳимоя воситалари бекор қилинди, жанглар уч раунд бўлиб, ҳар бири раунд уч дақиқадан иборат қилинди, очко бериш тизимида ҳам талай янгиликлар жорий этилди. Шунингдек, бир қатор ярим профессонал йўналишлар жорий этиш билан бирга ёзги олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақалар ҳам янада такомиллаштирилди. Шубҳасиз, бу каби янгиликларга мослашиш учун бир мунча вақт керак бўлади. Устига-устак навбатдаги олимпия ўйинлари олдидан таркибда жиддий ўзгаришлар рўй берган терма жамоа учун, айниқса, бу жуда ҳам мураккаб эди. Эътиборлиси, Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарлигида терма жамоа ана шу жараёндан муваффақиятли ўта олди.  
- Биз терма жамоани шакллантиришда айримларга эмас, балки ҳамма ёш тоифасига бирдек имкон бериб, ишондик, - дейди Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи  ўринбосари Шерзод Тошматов. – Ҳозирда жамоамизда  фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг аксарияти ёшлар бўлиб, бу ўринда чекка қишлоқлардаги мураббийлар ҳам таркибимизнинг муҳим бўлагига айланди. Бундан буёнги ниятларимиздан бири воҳада ҳам боксни янада оммалаштириб, оғир вазн тоифасидаги рақобатни янада  кучайтириш.   
Ҳозирги терма жамоамиз таркибида Хуршид Тожибоев, Фазлиддин Ғоипназаров ва Элшод Расулов бундан аввал олимпия ўйинларида  иштирок бўлса, қолган спортчиларимизнинг аксарияти катталар таркибида бир мартадан Осиё ва жаҳон чемпионатида иштирок этди, холос. Спортчиларимизнинг умумий  ёши ўртача 21-22ни ташкил этади. Бу дунё миқёсида энг ёш терма жамоа деганидир. Аммо, уларнинг қисқа муддатда қайд этган натижалари бўлажак олимпия ўйинларида ҳам улардан янада  юқорироқ натижалар кутишимизга  ундамоқда.
Бу айниқса, ўтган 2015 йилги нуфузли мусобакалар орқали яққол кўзга ташлана бошлади. Жумладан, 26 августдан 5 сентябрга қадар Бангкок шаҳрида давом этган Осиё чемпионатида 10  нафар спортчимизнинг  2 таси олтин, 5 таси кумуш ва 1 нафари бронза медалига эга бўлди. Бу натижа 28 давлатдан 188 нафар спортчи қатнашган қитъа чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашимизга замин яратди. Ушбу чемпионатининг яна бир мураккаб томони шунда эдики, унда аксарият  вазнларда чорак финалга  қадар етиб борган боксчилар октябр ойида Доҳа шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида  қатнашиш имкониятига эга бўлар эди. Қатардаги жаҳон чемпионати эса Рио-де-Жанейрода ўтадиган олимпия ўйинларига йўлланма берарди. Бундай вазиятда тушунарлики, қитъа  чемпионатидаги ҳар бир беллашув мисоли финал жангги эди.  
Қатардаги жаҳон чемпионати том маънода осиёлик хусусан, ўзбек боксчиларини синовдан ўтказди. Негаки, азалдан маълумки, деярли аксарият  спорт турларида бир йилнинг ўзида Осиё ҳам жаҳон чемпионати ўтказилмайди. Агар бир мавсумда ўтказилган  тақдирда ҳам улар орасида ярим йиллар муддат бўлади. Осиё ва жаҳон чемпионати орасидаги вақт атига бир ой (!) бўлгани боис терма жамоамиз Тайланддан Малайзия йўл олишди.


Бир ҳафталик фаол дам олишдан сўнг (Мураббийлар штаби терма жамоа аъзолариинг спорт формасининг издан чиқишини олдини олиш мақсадида шундай  йўл тутди) яна Банкокда тайёргарликни давом эттириб, сўнг Қатарга  йўл олдилар. Доҳа шаҳрида 5-15 октябр кунлари ўтган жаҳон чемпионати гарчи иштирокчиларнинг сони бўйича 2013 йил Остона шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатига  тенглаша  олмасада, бироқ  сифат жихатидан жуда ҳам юқори эди. Боиси мазкур чемпионатда бошқа қитъалардан ҳам сараланган ринг усталари атига 23та олимпия ўйинлари йўлланмаси учун кураш олиб бориши керак эди. Шу боис, биринчи жангданоқ ҳал қилувчи финал мисол ўтган беллашувлар бутун дунё бокс ишқибозларни эътиборида бўлди. Жаҳон чемпионатининг совринли ўрини билан бирга олимпия ўйинлари йўлланмаси учун кураш олиб борган 9 нафар вакилимиз бир-биридан кучли рақиблар билан жанг қилиб якунда тўртта  йўлланмага эга бўлдилар. Бу мусобақада иштирок этган 80 га яқин давлатнинг энг сари 260 нафар спортчиси орасида етакчи кўрсаткич эди. Энг муҳими эса терма жамоамизнинг ҳар бир аъзоси ўзига ишонган холда жанг қилиб, барчани эътиборини тортди.
Айниқса, 56 кгда рингга чиққан Муроджон Аҳмадалиевнинг ҳал қилувчи финалда ирландиялик Майкл Конланга қарши шиддатли жангги мусобақанинг безагига айланди. Илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган чустлик боксчимиз жуда ҳам тажрибали Европа чемпиони ҳамда Лондон олимпиадаси ўйинлари совриндори бўлган рақибини бир бор нокдаун холатига ҳам тушира олди  ва олтинга тенг кумуш медалига эга бўлди. Ёшлар терма жамоасидан эндигина катталар таркибига  қўшилган фарғоналик Бектемир Мелиқўзиев эса яна финалга қадар етиб борди.
Бундай илиқ фикрларни олимпия ўйинлари йўлланмани қўлга киритган Тошкент вилоятилик Элнур Абдураимов ҳамда Фазлиддин Ғоипназаровгагина  эмас, балки барча боксчиларимизга нисбатан бемалол айтиш мумкин эди. Боиси уларнинг ҳаракатида жисмоний ва рухий сифатларнинг ортгани кўзга  ташланди. Айнан мана шу  жихат Хитойдаги икки қитъанинг 35 давлатидан 226 нафар спортчи иштирок этган мусобақасида вакилларимизга қўл келди Жорий йилнинг 25 март куни  Куинан шаҳрида бошланган Осиё-океания қўшма мусобақасида ҳамюртларимиз юклатилган вазифасини ортиғи билан бажардилар.

Эркаклар терма жамоамиздан 5 нафари Ҳасанбой Дўсматов (49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (52 кг), Шаҳрам Ғиёсов (60 кг), Элшод Расулов (81 кг), Рустам Тўлаганов (91 кг) олтин, Баҳодир Жалолов (+91кг) ҳамда хотин қизлар орасида Ёдгорой Мирзаева (52 кг) кумуш медални қўлга киритиб, “Рио-2016” ўйинлари йўлланмасини қўлга киртишди.


Эътиборли жиҳати, АИБАнинг тақвим режасига биноан кейинчалик Озарбайжон ва Венесуэла давлатларида ҳам яна олимпия ўйинларига лицензия берувчи мусобақалар бўлиб ўтди. Бироқ, биринчи бор юз фоиз йўлланмани муддатидан аввал қўлга  киритган эркаклар терма жамоамиз Чин юртидаги мусобақадан сўнг хотиржам олимпия ўйинлари тайёргарлигига  киришдилар.
- Шу  йил бошида салкам 20 кун давомида Кубада йиғин ўтказдик, - дейди терма жамоа бош  мураббийи Марат Қурбонов Бразилияга сафар олдидан. –Очиғи, улар исталган давлат вакиллари билан машғулот олиб боришни ҳохламайди. Қатардаги жаҳон чемпионатидаги натижамиздан сўнг уларнинг бизга нисбатан қизиқиши ортган экан. Рио ўйинлари олдидан бир неча давлат терма жамоалари биз билан бирга йиғин ўтказиш борасида таклифлар билдирди. Бироқ, ўзимизда бир эмас, бир неча кучли таркиб борлиги боис, шулар билан Янгиободдаги базамизда ёпиқ холда ҳозирлик кўришни мақсадга мувофиқ, деб билдик. Сан-Паулу шаҳрида бўладиган сўнгги йиғинда ҳам иккинчи  таркиб аъзолари бизга кўмак беришади.  

Кези келганда тан олиш керак, 2000 йил Сиднейда ўтган ХХVII ёзги олимпия ўйинлардан сўнг боксимизда бироз пасайиш кузатилди. Бу энг аввало ҳар қандай ҳолатда ҳам натижа кетидан қувиб, захирага эътиборсизлик натижасида юз берганди. Айнан ўринбосарларга сўнгги йилларда алоҳида эътибор берилаётгани ҳам чарм қўлқоп усталаримиз орасида соғлом рақобатнинг кучайишига олиб келди.

Ҳозирда терма жамоанинг энг ёш аъзоси бўлган Бектемир 2014 йил ёшлар орасида Осиё, жаҳон ва ўсмирлар олимпиядаси чемпиони бўлган. 2015 йил эса бу муваффақиятли юришини катталар терма жамоаси сафида ҳам давом эттира олди. Қолаверса, Ўзбекистон Бокс федерацияси томонидан жорий йил илк бор ташкил этилган ярим профессонал йўналиш Бутунжаҳон Бокс Серияси – WSBда фаолият олиб борган “Uzbek Tigers” жамоасининг аксарият аъзолари кечагина ёшлар терма жамоа таркибида рингга чиқаётганди.

Айнан уларнинг маҳорати ўлароқ, “Ўзбек йўлбарслари” клуби  Бутунжаҳон Бокс Сериясининг олтинчи мавсумида кучли рақибларини мағлуб этгани холда ярим финалга қадар етиб борди. Айнан мана шу йўналишда 11 бор рингга чиққан Ҳасанбой Дўсматов барча рақибларини  ишончли тарзда  енгиб, ўзига хос рекорд ўрнатди. APB-AIBA Pro Boxing йўналишида фаолият олиб борган Осиё чемпиони Ҳуршид Тожибоев эса Бразилия, Ирландия, Россия, Қозоғистон давлати вакилларидан устун келиб, чемпионлик камарига эга бўлиш билан бирга яна бир карра тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.   
Таркибдан ўрин олган  спортчилар бир-бир кўз олдимиздан ўтар экан, дадил улардан айримларини бу олтин медаль олади, дея ажратиб кўрсатишга ботина олмаймиз. Боиси, уларнинг барчаси шунга  муносиб. Улар худдики, қўлимизнинг бешта бармоғига ўхшайди. Ҳар бирининг ўз ўрни ва кучли жихатлари бор. Шундай экан уларнинг ҳар биридан ва хатто илк бор ўзбек хотин-қизлари орасида рингга чиқувчи Ёдгорой Мирзаевадан ҳам юқори натижа кутиб қоламиз. Негаки, бунга унинг барча спортчиларимиз қатори кўзларидаги ўзига бўлган ишонч ундамоқда.
Ўтаётган ҳар бир дақиқа бизни ХХХI ёзги олимпия ўйинлари  сари яқинлаштирмоқда. 200 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида ўтиши кутилаётган тантанали очилиш маросимида мустақил Ўзбекистон байроғини бокс бўйича жаҳон чемпионатининг совриндори Баҳодир Жалолов кўтариб ўтади. Бу яна бир карра бокс бўйича терма жамоамиз аъзоларига бўлган юксак ишончдир.
   

Рустамали Мажидов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози,  олий мажлис сенати аъзоси

Улуғбек Ҳакимжонов “Sport” телеканали ҳодими


Рейтинг:    

Фикрлар

   
29 июл 16:05:24
Muhar
Maqola hich narsa haqidamas. Пост неочем!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг