14 авг 03:30
Янгиликлар
Рио-2016. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироклари якунланди
03:30. Баҳодир Жалолов жангда рақибини нокаутга учратди ва кейинги босқичга йўлланма олди.
23:45. Унинг рақиби венесуэлалик Эдгар Муньоз бўлиши кутилмоқда.
22:30. +91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Баҳодир Жалоловнинг жанги тунда 03:15 да бўлиб ўтади.
21:07. Афсуски, Тўлаганов ҳакамларнинг қарорлари эвазига жангда мағлуб деб топилди ва бронза медали билан чегараланишга мажбур бўлди. Майли, нима бўлган тақдирда ҳам Рустамни бронза медали билан табриклаб қоламиз!
20:55. Энди Рустам Тўлаганов финал йўлланмаси учун россиялик боксчига қарши жангга чиқди. Бошладик!
20:52. БАРАКАЛЛА ШАҲРАМ! БОКСЧИМИЗ ОЛИМПИАДА ЧЕМПИОНИНИ МАҒЛУБ ЭТИБ, ЯРИМ ФИНАЛГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ!
20:37. Ана энди рингга боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов жангга чиқиб келмоқда! Олға, Шаҳрам!
20:25. Ҳамюртимиз иштирокидаги жанг бироз кечикадиган кўринади.
20:00. Яна 30 дақиқадан сўнг Шаҳрам Ғиёсов ярим финал йўлланмаси учун кубалик боксчига қарши жангга чиқиши режалаштирилмоқда.
19:48. Зоиров навбатдаги босқичда америкалик боксчига қарши рингга чиқади.
19:30. Боксчимиз ирландиялик рақибини катта устунлик билан мағлубиятга учратди ва кейинги босқчига йўлланмани қўлга киритди!
19:16. Зоиров жангни бошлади!
19:05. Яна 10 дақиқалардан ҳамюртимиз иштирокидаги жанг бошланади.
18:30. Шаҳобиддин Зоировнинг бугунги рақиби ирландиялик Брандан Ирвин бўлади. Боксчимиз Олимпиадани ғалаба билан бошлашига ишонамиз!
18:15. Айтганча, аёллар ўртасидаги еттикурашда иштирок этаётган енгил атлетикачимиз Екатерина Воронина жароҳати сабабли курашни тўхтатди.
18:10. Яна бир соатдан сўнг боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров Олимпиададаги иштирокини бошлайди.
17:45. Академик эшкак эшувчимиз Шаҳбоз Холмурзаев ниҳоят Олимпиададаги иштирокини 22-ўрин билан якунлади.
17:30. Бугун қуйидаги спортчилар Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:
Шаҳбоз Холмурзаев - (Академик эшкак эшиш) - 17:40
Шаҳобиддин Зоиров - (Бокс, 52 кг вазн тоифасида, 1/16 финал) - 19:15
Шаҳрам Ғиёсов - (Бокс, 69 кг вазн тоифасида чорак финал) - 20:30
Рустам Тўлаганов - (Бокс, 91 кг вазн тоифасида, ярим финал) - 20:45
Баҳодир Жалолов - (Бокс, +91 кг вазн тоифасида, нимчорак финал) - 03:15
17:15. Ассалому алайкум спорт ишқибозлари. Спортчиларимизнинг бугунги иштирокларидан онлайн маълумотлар беришни бошлаймиз.
Фикрлар