17 авг 23:57
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Рио-2016. Шаҳобиддин Зоиров ҳам ярим финалда!
Боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров Рио Олимпиадасининг чорак финалида озарбайжонлик боксчига қарши рингга чиқди.
Жумладан, 52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган чарм қўлқоп устамиз Шаҳобиддин Зоиров чорак финал жангида рингга кўтарилди. Унинг рақиби озарбайжонлик Элвин Мамишзада бўлди. Озар боксчиси жиддий рақиб бўлиб, амалдаги жаҳон чемпиони эди.
У нимчорак финалда қозоғистонлик Олжас Саттибаевдан 3:0 ҳисобида устун келганди. Зоиров эса нимчорак финалда америкалик Антонио Варгасни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Қизиқарли кечган жангда ҳамюртимиз кучли рақибини таслим этишнинг уддасидан чиқди. Жангда ғалаба қозонган Шаҳобиддин Зоиров ярим финал билан бирга камида бронза медалини ҳам нақд қилиб қўйди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар