06 июн 16:35
Янгиликлар
Теннис

"Ролан Гаррос". Биринчи ракетка иштирокидаги баҳс 29 дақиқа давом этди
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнири ўзининг қизғин палласига кирди.
Сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Ига Свёнтек мусобақанинг 1/8 финалида осон ғалабага эришди. Унинг рақибаси украиналик Леся Цуренко жароҳат сабаб баҳсни якунига етказа олмади. Бу пайтга келиб польшалик теннис маликаси 5/1 ҳисобида ғалаба қозонаётганди.
Шу тариқа, Ига ўзаро иккинчи учрашувда ҳам Цуренкодан устун келди. Ушбу баҳс 29 дақиқа давом этган. Энди у "Ролан Гаррос" 1/4 финалида америкалик 19 ёшли Кори Гоффга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар