16 июл 09:29
Янгиликлар
Футбол

“Рома” бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади
Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Рома” клуби янги мавсумга тайёргарликни Португалияда олиб бормоқда.
Римликлар бугун “Портимоненси”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.
Аввалроқ, Жозе Моуринью шогирдлари "Трастевере"ни 5:0 ҳамда “Сандерленд”ни 2:0 ҳисобида таслим этишганди. Элдор Шомуродов мазкур баҳсларни асосий таркибда бошлаган ва "Трастевере"га қарши ўйинда гол+пасни ўз ҳисобига ёздирганди.
Эслатиб ўтамиз, “Портимоненси” – “Рома” учрашув 23:00 да старт олади.
Ҳавола :
Фикрлар