UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0 11:55Юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатида Топ-3`дан жой олишди 0 11:29Жавоҳир Синдаров тўртта босқичли Grand Chess Tour турниридаги иштирокидан қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 10:58Сегреев гол урган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди, Ўрунов айнан унинг ўрнига майдонга тушди 0 10:32Генри Сехудо боксдаги дебютини машҳур блогерга қарши ўтказади + ПОСТЕР 0 10:05Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди 0 09:26Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров cовриндорлар сафида 0 08:57"Барселона" Гампер кубоги учун ўйинда "Ал Аҳли" клубини мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:30Алекс Перейранинг жамоаси навбатдаги рақибни эълон қилди 0 07:57Пратес UFC билан янги шартнома имзолади, биринчи жанг – Махачевга қарши! 0

27 янв 15:53
Янгиликлар

Футбол

"Рома" ўз футболчисига ультиматум қўйди – ёки у кетади ёки шартномаси охиригача майдонга тушмайди

Римнинг "Рома" клуби ўз футболчиси Николо Заньолога ультиматум қўйди.

Ярим ҳимоячи қишда "Рома"дан кетмоқчилигини маълум қилганди. У "Милан"га ўтишни хоҳлаганди, аммо "Рома" билан трансфер борасида "Борнмут" келишувга эришди. "Милан" Англия клуби билан тенг таклифини бера олмади ва курашдан чиқди.

Рим клуби Дзаньоло борасида фақат "Борнмут"дан расмий таклиф олди. Corriere dello Sport маълумотига кўра, Николо энди "Рома"да қолишни истамоқда, аммо у ва клуб ўртасидаги муносабат ёмонлашиб бўлди.

"Рома" хўжайинлари Дэн ва Райан Фридкинлар Дзаньолонинг "Борнмут"га ўтиши бўйича музокараларда шахсан иштирок этишди ва футболчи борасида жиддий қарор қабул қилишди.

Дзаньолога ультиматум қўйишди: У ёки "Борнмут"га кўчиб ўтишга рози бўлиши керак ёки ёзгача "Рома"да қолиши ва умуман майдонга тушмаслиги керак. Фридкинлар Дзаньоло клубда қолса шартнома муддати тугагунига қадар фақат трибунада ўтиришини маълум қилишди. Футболчининг шартномаси 2024 йил ёзига қадар амал қилади.

Олдинроқ "Борнмут" хавбек учун 30+5 млн евро ва кейинги сотувдан 10% пулни таклиф қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг