UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Александр Усик: "Жошуа 2027 йилда мутлақ жаҳон чемпиони бўлади" 0 17:25Боксчиларимизнинг катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашадиган таркиби маълум бўлди 0 17:17Эдди Хирн Жошуа — Уайт жанг ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:51Нидерландия ЖЧ-2026 ни бойкот қилиши мумкин: 170 мингдан ортиқ имзо тўпланди! 0 16:30Сузувчиларимиз Тожикистондаги халқаро турнирда 45 та медални қўлга киритишди 0 16:08Долидзе: "Рози эмасман..." 0 15:49Фомин Хитой турнирини ғалаба билан бошлади 0 15:30"Реал"да масхарабозлик: Клуб шифокорлари юлдузларни бепул ChatGPT орқали "даволашган"! 0 15:15Акбар Жўраев номидаги спорт мактаби очилди (ФОТО) 0 14:52Ҳасанбой Дўсматовнинг кейинги рақиби аргентиналик боксчи бўлади — boxrec 0 14:25Синхрон сузувчиларимиз Париж Жаҳон кубогида қатнашади 0 14:01"Мени яхши кўрасизми ёки йўқ - барибир UFC чемпиони бўламан!" - Евлоев 0 13:40"У АПЛдаги энг яхши ҳимоячилардан бирига айланмоқда": Британия нашри Ҳусановнинг ўйинини юқори баҳолади 0 13:19Али Абдел-Азиз: "UFC'да биринчи марта Мовсарни мақташди" 0 12:58"Ёмон жанг". Дана Уайт ғалабали жангни танқид қилди 0

08 фев 10:57
Янгиликлар

Футбол

Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига шарт қўйди

Криштиану Роналду "Ал-Насср"даги вазиятдан жиддий норозилигини билдирди ва Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси раҳбариятига ултиматум қўйди.

Манба маълумотига кўра, португалиялик юлдуз клубнинг трансфер сиёсатидаги ҳолатдан норози. Унинг фикрича, масъуллар жамоа таркибини кучайтиришга қасддан эътибор қаратмаяпти ҳамда ресурсларни "Ал-Ҳилол"ни қўллаб-қувватлашга йўналтириб, жамоанинг чемпионликни қўлга киритишини таъминлашга уринмоқда.

Роналду бундай ҳолатга тоқат қилмаслигини билдириб, ўзгаришлар энг яқин трансфер ойнасидаёқ амалга оширилишини талаб қилган. Акс ҳолда, у Саудия Арабистонини тарк этишга тайёрлигини айтган.

"Агар ёзги трансфер даврида талабларим бажарилмаса, мен кетаман", — дея таъкидлаган Роналду.

Қайд этилишича, футболчининг "Ал-Насср"да фаолиятини давом эттириши учун асосий шарт — жамоа таркибини ҳақиқий кучайтириш ва жамғарма раҳбарияти томонидан клубларга нисбатан тенг муносабат таъминланиши ҳисобланади.

Аввалроқ португалиялик футболчи ўз клубининг икки ўйинини бойкот қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг