14 авг 09:20
Янгиликлар
Футбол
Роналду имиджини ўзгартирди + ФОТО
"Ал Насcр" ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сочларини зарғалдоқ (тулкисимон) рангга бўягани акс этган суратни жойлаштирди.
15 август куни "Ал Насcр" саудия Про-Лигасининг янги мавсумини "Ал Фатех"га қарши ўйин билан бошлайди. Ўтган мавсум якунларига кўра Риёз клуби лигада ғолиб чиққан эди.
2025/2026 йилги мавсумда Роналду "Ал Наcср" ва Португалия терма жамоаси сафида барча мусобақаларда 42 та ўйинда 36 та гол урган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 10 млн еврони ташкил этади.

Ҳавола :
Фикрлар