UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0

18 янв 12:41
Янгиликлар

Футбол

Роналду яна қанча муддат ўйнамоқчилигини айтди

Теглар :  Роналду
Португалия ТЖ ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоа миқёсида энг яхши тўпурар бўлгани туфайли ФИФА томонидан махсус соврин билан мукофотланганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи навбатда 20 йил давомида мен билан бирга терма жамоада ўйнаган барча жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Жаҳон рекорди 109 та гол эди, шунақами? Ҳозир эса мен уни 6 та голга яхшиладим. Бундан фахрланаман.

Мен жуда хурмат қиладиган ташкилот ФИФА томонидан махсус совринни қўлга киритдим. Шунингдек, оила-аъзоларимга ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман. Тез орада яна ота бўламан. Тарихдаги энг яхши тўпурар бўлиш ажойиб, бундан фахрланаман.

Менда ҳали ҳам ўйнашга ва гол уришга иштиёқ бор. Беш ёшимдан футбол ўйнайман. Машғулотларга киришганимдаги мотивациям ҳам ҳали бор.

37 ёшимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Қаттиқ меҳнат қилишда давом этаман ва ўйнашни хоҳлайман. Яна 4-5 йил давомида фаолиятимни давом эттиришимга умид қиламан. Агар танангизга яхши муносабатда бўлсангиз, у ҳам сизга керак бўлганда жавоб қайтаради”, дейди Роналду.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
18 янв 14:17:43
Mironsho_Jabborov
Barcha davrlarning eng kuchli motivatsiyaga ega, eng zo'r sportchisi
   
18 янв 14:17:43
Mironsho_Jabborov
Barcha davrlarning eng kuchli motivatsiyaga ega, eng zo'r sportchisi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг