14 июн 14:20
Янгиликлар
Ронда Роузи қайси жанг учун октагонга қайтишини айтди
"Бу ҳақда жуда кўп гапирганман. Жина Карано — айнан у билан жанг учун октагонга қайтишга тайёрман. Айнан у менинг ММА аралаш яккакураш оламига кириб келишимга сабабчи бўлган. Бунинг учун ундан миннатдорман. Мабодо у "Ронда, кел жанг қиламиз" деса, мен дарҳол розилик бераман. Агар Жина эшик ортидаги боғда жанг қиламиз деб таклиф берса ҳам, бунга рози бўламан. Бу унга ҳурматим белгиси. Карано билан исталган вақт ва маконда жанг қилишга тайёрман", — дея Роузининг сўзларини келтиради MMAJunkie.
Маълумот учун, 34 ёшли Ронда Роузи MMAдаги фаолияти давомида 12 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. Ўзининг сўнгги жангини у 2016 йилнинг декабрида ўтказганди. Ўшанда Ронда жангнинг 48-сониясидаёқ Аманда Нуньес томонидан техник нокаутга учратилган эди. 2018 йилда Роузи рестлинг рингида дебют қилди ва WWE, RAW чемпиони бўлди. Лекин 2019 йилда Ребекка Куинга имконият билан бирга камарни ҳам бой берган эди.
Фикрлар