UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

17 май 11:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ронда Рози, Фрэнсис Нганну, Нейт Диазнинг бугунги жанг учун гонорарлари эълон қилинди

Атлетика комиссияси бугун бўлиб ўтган ММА бўйича дебют турнир — Most Valuable Promotions (MVP) иштирокчиларининг гонорарларини расман эълон қилди.

Ўн йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтиб, 17 сониялик жангда Жина Карано устидан ғалаба қозонган Ронда Роузи 2,2 миллион АҚШ доллари миқдорида гонорар олди. Унинг рақибасига 1,05 миллион доллар насиб этди. Бу ҳар қандай UFC жангчиси ва ҳатто чемпиони ҳавас қиладиган гонорар.  

Майк Перрига ютқазган Нейт Диаз 500 минг доллар, унинг ютган рақиби эса 400 минг доллар гонорарга эга чиқди.

Фелипе Линсни нокаутга учратган Фрэнсис Нганну 1,5 миллион доллар гонорарлик бўлди. Линснинг ўзи - 100 минг долларга ҳамёнини бойитиб олди.

Эслатиб ўтамиз, MVP лигаси - бу машҳур блогер ва боксчи Жейк Пол томонидан ташкил этилган яккакурашлар оламидаги янги промоутерлик компанияси ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг