11 авг 08:41
Янгиликлар
Руис Саудия Арабистонида Жошуа билан жангдан воз кечиши мумкин. Нима учун?
Унга кўра, реванш 7 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиши маълум қилинганди. Бироқ, кеча ушбу жангни ташкил этиш бўйича муаммолар пайдо бўлди. Энди Руис ўзига кафолатланган гонорарларни оширмагунларича, жанг шартномасига имзо чекмаслигини маълум қилди.
Манбаларнинг хабар беришича, тўқнашувнинг мукофот жамғармаси 40 миллион долларни ташкил этади. Руисга эса пулларнинг 25 фоиздан ҳам камроғи (9 миллион доллар) ваъда қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Руис дастлабки жангда Энтони Жошуани нокаутга учратиб, чемпионлик камарларини тортиб олганди.
Агар Руис декабрь ойида жанг қилишни истамаса, IBF камаридан маҳрум бўлиши мумкин. Ушбу ташкилот раҳбарлари мазкур масала юзасидан тезроқ аниқ қарор қабул қилинишини кутишмоқда. Чунки, IBF камари учун расмий даъвогар Кубрат Пулев узоқ вақтдан буён ўз имкониятини кутиб юрибди.
Фикрлар