15 май 20:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Руслан Абдуллаев чемпионатдаги энг қийин жанги ҳақида гапирди. Бу финал эмас!
Руслан Абдуллаев жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритганидан сўнг қисқа интервью берди.
"Аллоҳга шукур, жаҳон чемпиони бўлдим. Ҳаммага катта раҳмат айтаман. Кейинги мақсадим Олимпиада чемпиони бўлиш. Мураббийларим айтган тактикада ишладим ва жангдан кўнглим тўлди.
Чинзоригга қарши тактикамиз - уни яқин масофада ушлаб жанг қилиш эди. Лекин бу тактикани 100 фоиз қўллай олмадим. Чунки рақиб ҳам жуда кучли боксчи. Қўлим кўтарилгандаги ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман. Мени дуо қилиб турганлари учун онамга раҳмат.
Чемпионатдаги энг қийин жанг - ярим финалдаги арманистонлик Ованнес Бачков билан бўлди", - деди Абдуллаев.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Ўхшаш янгиликлар
09:35
Руслан Нурудинов Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида иштирок этадими? Бунга унинг ўзи жавоб берди 0
Фикрлар