UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0

16 авг 10:54
Янгиликлар

Оғир атлетика, Токио-2020

Руслан Нурудинов: “Бу Ўзбекистоннинг ғалабасидир”

Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг оғир атлетика бўйича ўтказилаётган мусобақаларида ҳамюртимиз Руслан Нурудинов қўлга киритган оламшумул ғалабаси билан нафақат юртдошларимизнинг, балки спорт иншоатига ташриф буюрган турли миллат вакилларининг ҳам ёқимтойига айланди.

Айниқса, полвонимиз силтаб кўтариш машқида 237 кг. тошни кўтариб, Олимпиада ўйинларининг олтин медали билан бирга Олимпия ўйинларининг рекордини ҳам янгилаганда зал ларзага келди. Барча-барча Русланни тарихий ғалаба билан олқишлай бошлашди. 

“Жуда ҳаяжондаман. Қалбимда кечаётган ҳис туйғуларни икки оғиз сўз билан таърифлаб беролмайман. Бу барча юртдошларимиз ғалабасидир. Фурсатдан фойдаланиб Давлатимиз ва хукуматимиз раҳбариятига, мени бугун бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлаган барча-барчага самимий миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман”, дейди Руслан Нурудинов.

“Бугун Руслан Нурудинов қайд этган натижани ҳақиқий мўжизага қиёслаш мумкин, - дейди Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Томаш Аян. Бу ўз навбатида Ўзбекистонда спорт қай даражада тараққий этиб бораётганлигининг ёрқин исботидир. Очиғи, Рио ўйинларида юртдошларингиз томонидан қайд этилаётган натижалар ҳар қанча тахсинга сазовор. Олимпиада ўйинларида бундай натижаларга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Мен Ўзбекистонда бир неча маротаба бўлганман ва юртингизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлида бевосита Давлатингиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ишларга қойил қолиш керак. Бунинг самараси бугун Олимпия ўйинларида ҳам яққол қўзга ташланмоқда. Шуни ишонч билан айта оламанки, Олимпиада ўйинларининг навбатдаги кунларида ҳам Ўзбекистон спортчилари нималарга қодирликларини бир неча бор исботлайдилар ва Олимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчиларингиз сафи янада кенгаяди”.

Шавкат Жалилов, Анвар Ильясов

Рио-де-Жанейро шаҳридан тайёрланди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
16 авг 11:06:49
Фэрганец
qoil RUSLANga Galaba muborak bolsin !! Yurtimiz Faxri !
   
16 авг 11:00:50
Fasli BAHOR
SPORTCHILARIMIZGA ULKAN ZAFARLAR TILAYMAN!
RUSLAN VA IVANGA KATTAKON RAHMAT! OTA ONASIGA RAHMAT!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг