06 окт 12:20
Янгиликлар
Теннис
Сабина Шарипова Гонконгдаги мусобақани ғалаба билан бошлади
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова Гонконгдаги WTA турнирида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.
Бугун ҳамюртимиз мусобақанинг илк даврасида россиялик Марина Мельниковага қарши кортга чиқди.
1 соат 31 дақиқа давом этган ўйинда Сабина рақибасидан 6:3, 6:4 ҳисобларида устун келди ва саралашнинг финалига йўл олди.
Энди у асосий даврага чиқиш учун хитойлик Цзя-Цзин Луга қарши кортга чиқади. Маълумот учун, Сабина жаҳон рейтингида 135, Лу эса 192-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар