UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42Тайсон Фьюрининг навбатдаги жанги тасдиқланди. Кутилмаган рақиб! + ПОСТЕР 0 08:11Мбаппе Франциянинг йирик ғалабасидан сўнг фикр билдирди 0 23:45"Уимблдон-2026". Полина Кудерметова иштирокидаги баҳс 73 дақиқа давом этди 0 19:35Тимофеева ортиқча қийинчиликсиз "Уимблдон"нинг иккинчи даврасига чиқди 0 19:05Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:26"Реал" ва Перес Венесуэлада жабрланганларга 2 млн евро ажратади 0 17:53Уимблдон. Камилла Раҳимова мусобақани ғалаба билан бошлади 0 17:25Усик сўнгги жангини кимларга қарши ўтказиши мумкинлиги айтилди 0 16:33"Жангни қабул қил". Хамзат Чимаев Шон Стриклендга мурожаат қилди 0 15:50"Буни сунъий интеллект деб ўйладим". WBC президенти Усикнинг камарлардан воз кечиши ҳақида гапирди 0 14:45Нагельсман ЖЧ-2026да Германиянинг Парагвайдан учраган сенсацион мағлубияти сабабларини айтди 0 14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0

14 окт 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сабриэль Матиас - Шоҳжаҳон Эргашев чемпионлик жанги учун янги сана маълум қилинди + ФОТО

Халқаро бокс федерацияси (IBF) буйруғига кўра пуэрто-риколик Сабриэль Матиас ўз чемпионлик камарини ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевдан ҳимоя қилиши керак.

Аввалроқ ушбу жангга эгалик ҳуқуқини TGB Promotions компанияси сотиб олгани ва тўқнашув 4 ноябрь куни ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди. Промоушен томонларга умумий 510 минг АҚШ доллари ажратгани, жанг қандай натижа билан якунланишидан қатъий назар, чемпион Матиас 357 000, Эргашев эса 153 000 АҚШ доллари миқдоридаги гонорарга эга бўлиши айтилган эди.

ESPN каналининг таниқли журналисти Майк Коппинжернинг хабар беришича, Сабриэль Матиас - Шоҳжаҳон Эргашев жанги 25 ноябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Матиас ярим ўрта вазн тоифасида ўзига тегишли IBF камарини ҳамюртимиздан ҳимоя қилади. Ушбу жанг Дэвид Бенавидес - Деметриус Андраде жангининг андеркардида ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг